Жаҳон банки: 2021 йилда АҚШ ва Хитойнинг тараққиёти ҳисобига жаҳон иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсади
“Жорий йилда жаҳон иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсади, бу эса, таназзулдан кейинги энг жадал илгарилаш бўлади, лекин айрим муаммолар чуқурлашади”, дейилади Жаҳон банкининг июнь ойидаги “Жаҳон иқтисоди истиқболлари”га доир ҳисоботида.
Ўсиш, аввало, АҚШ ва Хитойнинг тараққиёти ҳисобига кузатилади, ривожланаётган мамлакатлар эса, бозор иқтисоди қийинчиликларига дуч келади.
Коронавирус пандемияси дунёдаги тенгсизлик ўсишига олиб келди. “Камбағалликни қисқартиришлар бўйича ҳаракатлар йўққа чиқди, аҳолиси кам даромадли мамлакатлар вакцинация бўйича ортда қолмоқда, узоқ муддатли муаммолар чуқурлашди”, дейилади “Лента.ру” нинг ҳисоботдан олган иқтибосида.