Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки 15 минг 183 нафар ишсиз фуқароларга бизнес сирларини ўргатади
17:17 / 2022-05-05

Жаҳон банкнинг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш» номли лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “SABR Mikrokredit Tashkiloti LLC" билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад, кам таъминланган ва ижтимоий қатламларни рағбатлантириш, уларнинг бизнес қилиш қобилиятларини юзага чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш.

Мазкур лойиҳа доирасида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни рағбатлантириш, уларнинг бизнес қилиш қобилиятини юзага чиқаришдан иборат. Қолаверса, бизнес рентабеллигини ошириш ва иш ўринларини яратиш учун микрофирмаларни ташкил этишни режалаштираётган шахсларнинг бошқарув салоҳияти ва бизнес кўникмаларини, амалиётларини яхшилаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, микрофирмаларни ташкил этиш ва унинг барқарорлигини таъминлашни режалаштираётган шахсларнинг бошқарув салоҳияти ва тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ҳамда мамлакатимиздаги мақсадли хусусий ва давлат таълим муассасаларида тадбиркорлик бўйича таълим салоҳиятини оширишдан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, лойиҳа 3 та компонентдан иборат. Ягона реестрни баҳолаш, жорий этиш ва ижтимоий тўловлар самарадорлигини оширишга, шунингдек, меҳнат бозори ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, Бандликка кўмаклашиш марказларининг имкониятларини кенгайтириш ҳамда меҳнат бозоридаги индивидуал фаолият самарадорлигини оширишни назарда тутади.

“SABR”Mikrokredit Tashkiloti LLC" томонидан амалга ошириладиган лойиҳанинг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат. Тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, микрофирмани ташкил этиш ва унинг барқарорлигини таъминлашни режалаштираётган шахсларнинг бошқарув салоҳияти ва тадбиркорлик кўникмаларини оширишдан иборат.

Шунингдек, мамлакатимиздаги мақсадли хусусий ва давлат таълим муассасаларида тадбиркорлик бўйича таълим салоҳиятини ошириш, потенциал тадбиркорларнинг малака эҳтиёжларини тезкор баҳолаш, ўқув режасини ишлаб чиқиш. Лойиҳа мавжуд билим ва амалиётга асосланган, шу жумладан, халқаро, турли бизнес кўникмалари, бозор муҳити, технологиялар ва тадбиркорлик жараёнларига мослаштирилган ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва ўқитиш жараёнларини таъминлаш, тренерлар учун тренинглар ўтказишдан иборат.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 2022, 2023 ва 2024 йилларда 15 минг 183 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва эркаклар “SABR Mikrokredit Tashkiloti LLC” томонидан тайёрланган 14 та модуль асосида бизнес бошлаш қобилияти, тадбиркорлик эҳтиёжлари ва уларни ўлчаш, маркетинг қоидалари, бизнесни режалаштириш, молиявий саводхонлик, тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, кредитни бошқариш ўқитилади. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби каби кўплаб мавзуларда тренинг дарслари ўтилади.

Лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган «Ишга марҳамат» мономарказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан субсидиялар олган, ишсиз сифатида Бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатда турган, йўлланма олиб касбий кўникмаларга ўқитилаётган ҳамда «Сабр» РИИРМнинг Маҳаллий Ривожланиш Марказида (МРМ) касб-ҳунар кўникмаларини ўрганаётган фуқаролар учун тажрибавий (пилот) тренинг бўлиб ўтади. Тренингни халқаро тажрибага эга экспертлар олиб борди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА