French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жаҳон адабиёти”нинг навбатдаги сони нашрдан чиқди
11:58 / 2023-07-14

Журналнинг нашрдан чиққан янги сони мавзулар қамровининг кенглиги, ранг-баранглиги билан эътиборни тортади.

Журнал навоийшунос Олимжон Давлатовнинг Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Адаб эрмасдурур қилмоқ ҳар ишни...” ғазали шарҳи билан бошланади.

Насрда Антон Чеховнинг “Бўса”, Роттердамлик Эразмнинг “Нодонликка қасида”, Владимир Короткевичнинг “Кўҳна афсона”, Александр Левковскийнинг “Инсон, уруш ва муҳаббат”, Зеус Қабадайининг “Мени ташлаб кетинг”, Михаил Задорновнинг “Ҳаётий ҳажвиялар” асарлари билан танишасиз.

Инглиз шоири Томас Элиот,  мумтоз турк шоири Султон Сулаймон Муҳиббининг шеърилари руҳингизга қувват бағишлайди.

Таниқли журналист, ёзувчи Жалолиддин Сафоевнинг Эдвард Радзинскийдан қилган таржимаси – “Князь. Чақимчининг хотиралари”ни албатта ўқинг.

Абайнинг “Китоби тасдиқ” (тўғрилик, ростгўйлик китоби), таниқли шоир Салим Ашурнинг “Сўз ва фикр ўз ўрнини топса...”, Рустам Мирвоҳиднинг “Ғазал ва тахмис уйғунлиги” мақолалари – ҳамма-ҳаммаси мутолаасидан завқ оласиз, руҳ тетиклашади. 

Қайси ижодкорлар, қанақа асарларни мутолаа қилган маъқул дегувчи ўқувчиларга “Жаҳон адабиёти”ни ўқинг, деймиз...

 

ЎзА