Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳолатга қарши маърифат
11:34 / 2025-09-11

Андижон давлат университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Университет профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари, талабалар иштирокида ўтказилган тадбир аввалида мавзуга оид махсус тайёрланган ижтимоий видеоролик намойиш этилди.

 Жаҳолат, унинг турли кўринишлари, салбий оқибатлари ҳамда маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган видеоролик иштирокчилар, айниқса, талабаларнинг мавзуга оид билим ва тушунчаларини янада бойитди.

[gallery-25246]

Шундан сўнг мутахассис ва имом-хатибларнинг “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори”, “Жаҳолатнинг салбий оқибатлари”, “Ёшлар онгида маърифатпарварлик ғояларини шакллантириш, диний бағрикенглик ва миллий қадриятларга ҳурмат”, “Ёшлар ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдалана оляптими?” сингари қатор мавзулардаги маърузалари тингланди.  

Қизиқарли маърузалар орқали жаҳолатнинг жамият тараққиётига салбий таъсири, маърифатнинг инсон камолотидаги беқиёс ўрни, ёшларнинг турли иллат, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг салбий оқибатлари, ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш нақадар муҳим эканлиги ҳаётий мисоллар асосида талабаларга тушунтирилди. 

Тадбир давомида талабаларнинг жаҳолатга қарши юксак маънавият, билим ва маърифат билан қарши туриш, жаҳолатга етакловчи иллатлардан халос бўлиш, бу борада “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида тарғибот ишларини кучайтириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. 

Талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ҳамда диний идора вакилларидан батафсил жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев,

 З.Умрзоқов (сурат), 

ЎзА мухбирлари