French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳолатга қарши маърифат
16:40 / 2024-01-31

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодга сифатли таълим бериш, ўқувчи- ёшларни юксак маънавиятли қилиб, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли ёт ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г. Омонова, вилоят ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси вакили, майор Б.Аббосов, маънавият тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, ўқувчилари иштирокида Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида бўлиб ўтган тадбирларда мактабларда ўқувчилар давоматини қатъий назоратга олиш, ўқувчи- ёшлар билан ишлаш тизимини юқори босқичга олиб чиқиш, ёш авлодни ёт мафкуралардан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш хусусида атрофлича сўз юритилди. 

–Юқорида қайд этилган йўналишлардаги ишларни самарали ташкил этиш ёшлар тарбияси, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. – Бунда ҳар бир педагог, айниқса, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари зиммасига улкан масъулият юкланади. 

Давра суҳбатида қатнашчилар томонидан мавзу доирасидаги ишларни самарали олиб бориш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш, умуман, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш юзасидан таклиф, тавсия, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбирда "Тинчлик қадри" деб номланган видеофильм намойиш этилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари