Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарб
10:38 / 2023-04-30

Бугунги кунда муқаддас динимизга бўлган эътибор ҳар қачонгидан кучайган. Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар туфайли муборак Ҳаж ва Умра сафарларига бораётганлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.

Президентимиз дин хизматчилари, ибодатга бел боғлаган юртдошларимизни атрофдагиларга ўрнак бўлиш, ҳаётда қоқилган ёки адашганларни тўғри йўлга бошлашга даъват этмоқда.  

Диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиш билан бирга неча асрлардан бери Ислом динига эътиқод қилиб келаётган халқимизнинг диний маърифатини янада юксалтиришда катта аҳамиятга эга. 28 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилар экан, мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодлар илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинган.  

Суҳбат жараёнида бугунги таҳликали дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга ислом моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Шу боис юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний таълим сифатини янада ошириш, ушбу йўналишдаги илғор халқаро тажрибани ўрганиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Рамазон ойи давомида барча имом-хатиблар иштирокида маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилган. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 миллиард 446 миллион сўмлик хайр-эҳсон қилинган.  

Бу йилги Рамазон ойидаги яна бир муҳим янгилик 1400 нафар кам таъминланган фуқароларнинг давлат томонидан умра зиёратига юборилиши бўлди. Улар муқаддас манзилларда туриб, халқимизга тинчлик, файзу барака тилаб хайрли дуолар қилдилар.  

Шу билан бирга Президент жамиятда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдиргани расмий ахборотларда қайд этилмоқда.  

Ушбу учрашув ва унда муҳокама қилинган масалалар давлатимиз томонидан динимизга қаратилаётган эътиборнинг яна бир намунаси, десак муболаға бўлмайди. Диний соҳада хизмат қилаётган уламолар, имом хатиблар, мударрислар ва талабаларга ҳамда барча ислом динига эътиқод қилувчи фуқароларимиз бу каби эътибордан мамнун бўлмоқдалар. Шу билан бирга диний соҳа ходимлари олдига ўз вазифаларига астойдил ёндашишлари, халқимизни тўғри йўлда мустаҳкам боришлари, уларнинг ҳидоятларидан оғишмасликлари учун, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросларини тарғиб этишларига ундовчи тарихий учрашув бўлганлигини таъкидлашимиз лозим.

Зайниддин Эшонқулов,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби

ЎзА