ХIХ аср охири ХХ аср бошларида вужудга келган Бухоро амирлигида вужудга келган маърифатпарварлик ҳаракати ўз олдига асосий мақсадларидан бири қилиб Бухорони озод ва фаровон давлатгаайлантиришни қўйган эди.
Бунинг учун давлатга малакали мутахассислар, билимдон маҳаллий кадрлар зарур бўлар эди. Бухоро амирлигида, жумладан Россия империясиинг колониясига айлантирилган Туркистон ўлкасида ҳам дунёвий фанларни ўргатадиган мактаблар йўқлиги сабабли маърифатпарварлар маҳаллий бухоролик болаларни хорижий мамлакатларда ўқитиш ҳаракатига тушдилар. Аммо бу ҳаракатга монелик қилувчи бир сабаб бор эди – ёшларни хорижда ўқитиш учун маблағ керак
бўлар эди.
Хива ҳам, Бухоро амири ҳам, Туркистон ўлкасини мустамлака қилиб олган рус маъмурлари ҳам мазкур мақсадлар учун маблағ ажратмас эди.1909 йилнинг охирларида Туркиянинг Константинополь шаҳрида “Омма орасида маърифат тарқатувчи Бухоро хайрия жамияти” ташкил топди. Ушбу жамиятнинг асосий ташаббускорлари Бухоро амирлигидан ва Туркистон ўлкасидан Туркияга келган талабалар эди. Жамият ўз уставига кўра омма орасида маърифат тарқатиш билан шуғилланади, ундан бошқа ҳеч қандай талабларни назарда тутмайди. Айниқса сиёсий талабларни умуман тилга олмайди. Бу жамият Бухоро амирлиги, Туркистон ўлкаси, Хива хонлиги шаҳар ва қишлоқларидан иқтидорли болаларни тўплаб уларни Туркия мактабларига ўқитиш билан шуғулланади. Жамиятнинг Хива хонлигида, Бухоро амирлигида, Туркистон ўлкасида ўз вакиллари бўлиб, улар жамиятнинг Хива, Бухоро ва Туркистон ўлкасида ўз вакиллари бўлиб, улар жамиятнинг Хива,Бухоро ва Туркистон ўлкасидаги аъзолари билан мазкур вакиллар орқали алоқа қилиб турган.
Хайрия жамиятига аъзо бўлиш учун бир йилда 120 пиастр(қуруш) аъзолик бадали тўлаш лозим бўлган. Жамиятнинг ҳар 30 аъзоси бир йил мобайнида битта ўқувчини Туркияга жўнатиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўқувчи 10 ёшдан 15 ёшгача бўлиши, камбағал оиладан бўлиши шарт бўлган. Ўқувчининг ота-онаси йўл харажатларини бўйнига олса, ўқувчи уч йилда бир марта уйига келиб-кетиши мумкин бўлган. Ўқувчининг хорижга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларини расмийлаштириш ва шу иш билан боғлиқ бўлган харажатларни хайрия жамияти ўз бўйнига олган.
1912 йилда Туркияда таълим олиб қайтган ёшлар хайрия жамияти ташкил қилиш мақсадида Бухоро амири қушбегисига мурожаат қилишади. Амир Қушбегисининг бундай жамият ташкил қилишга эътирози бўлмаганлигини Россия Императорлигининг Бухородаги Сиёсий Агентлиги архивидаги ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Ваниҳоят 1914 йилга келиб амирликда “Бухоро хайрия жамияти”ташкил топади. Архив ҳужжатларининг маълумот беришича, мазкур жамият бутунлай европача усулда ташкил қилинган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4Xl3S529LRg" title="Jadidlarning xayriya jamiyatlari haqida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА