Ҳозирги кунда юртимизда хотин – қизларнинг ўрни, уларнинг жамият ҳаётида нуфузини ҳар томонлама ошириш, уларнинг таълим олиши, уларни иш билан таъминлаш, уларнинг мавқеини ошириш масаласида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Бундан қарийб 1 аср муқаддам Туркистон ўлкасида тараққийпарвар жадидлар жамият ҳаётида кўплаб масалалар сингари хотин – қизларнинг жамиятда нуфузини кўтариш, уларнинг таълим олиши, ҳуқуқлари, умуман жамиятда хотин – қизларга нисбатан қараш ва муносабатни ўзгартириш, аввало уларни билимли қилиб тарбияш масаласида олдинги қаторда туриб бу қарашларни амалга ошишига сабабчи бўлдилар.
Ҳозирги даврда хотин- қизларнинг жамият ҳаётида ўрни масаласи қандай муҳим аҳамият касб этса, ХIX аср охири ХХ аср бошларида ҳам ўз
долзарблиги билан ажралиб турган. Мазкур вазиятни ўрганиш, таҳлил қилиш, жадидларимиз қарашларини илмий муомалага киритиш бугунги кунда ҳам долзарб вазифалардандир.
"Жадидчилар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида XIX аср охири ХХ аср бошларида Туркистон жадид маърифатпарварларининг хотин қизлар масаласида қарашлари, хусусан жамият ҳаётида хотин-қизлар ўрни ва роли, уларнинг саводхонлик даражаси, бу борада жадидларнинг олиб борган саъйи ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wI20PAxvNI4" title="Jadidlarning qarashlarida ayollar masalasi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА