Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидларнинг орзуси бугунги сиёсатимизда ўз аксини топмоқда
18:32 / 2024-01-25

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Жадидларнинг миллий маънавият ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда филиал директори А.Есимбетов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси С.Амирлан, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир Р.Отарбаев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жадидчилик ҳаракатининг намоёндалари тараққиётимиз ва миллатимиз равнақи йўлида амалга оширган эзгу ишлари аҳоли, шу жумладан, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этди. 

Тадбирда жадид боболаримиз миллий маданиятни ривожлантириш, уларнинг фикрлаш доирасини ва дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий ўзгаришларни амалга ошириш сингари эзгу ташаббусларни илгари сургани таъкидланди. 

Иштирокчиларга жорий йилнинг илк кунидан бошлаб Президентимиз ташаббуси билан чоп этила бошлаган “Жадид” газетаси саҳифаларини доимий кузатиб бориш орқали жадид боболаримиз фаолияти бўйича кенг маълумотларга эга бўлиши мумкинлиги айтилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.