ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат тиббиёт институти Педиатрия факультетида 2-курс талабалари ташаббуси билан “Жадидлар миллатнинг юрагида яшамоқда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир жадидлар ҳаракатининг тарихий ўрни ва маънавий меросини ёш авлод қалбига сингдириш, уларнинг миллатни уйғотиш, халқни илм ва тараққиёт сари етаклаш йўлида олиб борган фидокорона фаолиятини ёдга олиш мақсадига қаратилди.
[gallery-25803]
Дастур доирасида талабалар томонидан саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар, мусиқий композициялар ҳамда видеороликлар намойиш этилиб, жадидлар фаолияти, уларнинг маърифатпарварлик ғоялари, миллий уйғониш даврида тутган ўрни кенг ёритиб берилди. Шунингдек, иштирокчилар жадидлар меросининг бугунги кун ёшларига нечоғли ибрат эканлиги, уларнинг “миллат учун хизмат” ғояси ҳар бир ёш учун ҳаётий дастуриламал бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА