Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидлар — миллат қаҳрамонлари: Мирмулла Шермуҳаммедов (+видео)
15:22 / 2025-12-29

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида шоир, ёзувчи, театр танқидчиси, таржимон, маърифатпарвар жадид — Мирмулла Шермуҳаммедов ҳақида маълумот берилади.

Мирмулла Шермуҳамедов 1885 йил 15 августда Тошкентнинг Себизор даҳа Маҳсидўзлик маҳалласида Шермуҳаммад ота оиласида туғилган. Оилада тўрт фарзанд бўлиб укалари Мирмуҳсин, Мирмуслим ва Муборак. Оддий ўзбек оиласидан бўлиб, отаси ҳаммоллик ва чорикорлик билан кун кўрган.

Дастлаб эски мактабда сўнг рус-тузем мактабида таълим олган. Рус, форс, француз тилларини яхши билган. Жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этган.

У 18 ёшдан бошлаб савдо ишлари билан шуғулланган. Дўкон очиб савдо қилган. Туркистонда ташкил этилган янги усул-мактаблари ҳамда миллий матбуот ҳамда миллий театрнинг ишларида иштирок этган. Театрга бўлган қизиқиши натижасида 1918-1920-йилларда театр танқидчилигини ўрганади. Туркистон АССР Марказий Ижриоя Комитетида таржимонлик (1922) қилган. Шунингдек, Тошкентда нашр этилган “Қизил байроқ” газетасида фаолият олиб борган.

Унинг дастлабки мақола ва шеърлари “Садои Туркистон”, “Туркистон вилоятининг газетаси” да нашр этилган. Унинг театр танқидчилиги мавзусидаги мақолалари миллий матбуотнинг “Иштирокиюн”, “Қизил байроқ” каби бир қатор газета ва журналлар саҳифаларида босилади. “Шодлик кечаси”, “Ҳуррият қаҳрамони”, “Заҳарли ҳаёт”, “Хўр-хўр” каби театр танқидчилигига оид мақолалар шулар жумласидан. Унинг танқидий мақолалари театрни ривожланишига хизмат қилган. У ҳикоя ва шеърлар ҳам ёзган. “Турмуш кўринишлари”, “Бу кун байрам эди” каби ҳикоялари шулар жумласидан.

1922 йилда Мирмулла Шермуҳамедов “Қизил Байроқ” газетаси учун тўлдирган анкетасида Отаси Шермуҳаммад – 65 ёшда, онаси 55 ёшда, Турмуш ўртоғи 25 ёшда бўлганлигини ёзган. У 2 фарзанднинг отаси эди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t1iPO3-mXDw" title="Jadidlar — millat qahramonlari: Mirmulla Shermuhammedov " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА