Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидлар мероси – ёшлар нигоҳида
18:41 / 2021-01-29

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 219-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Жадидлар мероси – ёшлар нигоҳида” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда улуғ алломаларимизнинг илмий, маънавий ва адабий меросини ўрганиш ҳамда татбиқ этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани, аждодларимиз қолдирган бебаҳо мероснинг қадр-қиммати ортиб бораётгани, унинг аҳамияти муносиб эътироф этилаётгани таъкидланди.

Тадбирда жадидчи боболаримиз матонати, уларнинг миллий маънавиятимиздаги ўрни ва аҳамияти, таълим-тарбия соҳасига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳақида сўз борди.

Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари музей экспозицияси билан танишди. Мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Дилором Шарипова экспозиция билан танишув асносида ўқувчиларга инновацион услубда онлайн дарс ўтди.

Нилуфар Мирзаева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси
ЎзА