Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидлар мероси ўрганилди
12:15 / 2025-09-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизони Маданият марказида “Жадидлар таълим ва тараққиётга хизмат қилганидек, биз ҳам бирга учрашиб янги имкониятлар яратамиз” мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

[gallery-25189]

Тадбирда Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари, фахрийлар, олий таълим муассасалари талабалари, оталиққа олинган ёшлар, депутатлар, профессор-ўқитувчилар, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирок этди. Унда XX аср бошларида тараққиёт ва маърифат йўлида фидокорона хизмат қилган жадидчилик ҳаракати намояндалари – Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Мунаввар қори Абдурашидхонов каби миллий уйғониш пешқадамларининг ҳаёти, фаолияти ва тарихий мероси ҳақида иштирокчиларга кенг маълумот берилди.

Маърифий кечада сўз олганлар жадидлар мероси, ушбу маънавий хазинанинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, илм-фан ва маънавиятга бўлган эҳтиёж ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.                                                      

Иштирокчилар Термиз гарнизонида юрт посбонлари учун яратилган шароитлар, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти, яшаш ва хизмат қилиш имкониятлари билан яқиндан танишди. Тадбир доирасида замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Кечанинг бадиий қисмида Термиз гарнизони ҳарбий оркестри томонидан саҳналаштирилган, жадид боболаримиз ҳаётига оид саҳна кўринишлари, шунингдек, қатағон давридаги фожиаларни акс эттирган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА