Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар изидан” танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
10:39 / 2025-11-19

Навоий шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида “Жадидлар изидан” танловининг вилоят босқичи ўтказилиб, унда туман ва шаҳар босқичларида 6-7-8 ва 9-10 синфлар ўртасида ғолиб деб топилган ўқувчилар ўзаро беллашди.

Мазкур танлов умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жадид аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўқувчиларни китобхонликка жалб этган ҳолда маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.  

Танловда иштирокчилар низомда белгиланган шартлар асосида жадид намоёндаларининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, 6-7-8-синфлар тоифасида Қизилтепа туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилнура Усмонова, 9-10-синф тоифасида эса Зарафшон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дурдона Мухторова 1-ўринга лойиқ деб топилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.  

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири