Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар изидан” Республика танловининг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари аниқланди
15:07 / 2025-10-19

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиб, буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, китобхонликка жалб этиш, мустақил ва танқидий фикрлаш, ватанпарварликни шакллантириш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилмоқда.

Ушбу танловнинг Навоий вилояти туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун мавжуд 369 та таълим муассасасидан 6-8 синф тоифасида 11 минг 390 нафар, 9-11 синф тоифасида 6 минг 443 нафар, жами 17 минг 833 нафар ўқувчи “жадидларизидан.уз” платформаси орқали ариза топширди. Ариза топширувчилар сони кўплиги сабабли танловнинг мактаб босқичи ташкил этилиб, ўқувчилар саралаб олинди.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичида 1733 нафар 6-8-синф, 1732 нафар 9-10 синф ўқувчилари иштирок этди.  

Улар танлов Низомига асосан иккита шарт асосида ўз билимларини синовдан ўтказди. Дастлаб ҳар бир иштирокчи жадидлар ҳаёти ва ижодига оид 25 та тест саволларига жавоб берди. Тест натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчилар 2-шартда билет тортиш орқали танловнинг туман (шаҳар) босқичлари учун тавсия этилган жадидларнинг ҳаёти ва ижодига оид саволларга ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ҳар икки тоифа бўйича фахрли 1-ўринга муносиб деб топилган ўқувчи-қизлар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири