Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар изидан” республика танлови ғолиблари аниқланди
12:06 / 2025-12-22

Пойтахтимиздаги "Симпозиумлар саройи"да Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Жадидлар изидан” республика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унга таълим соҳаси мутасаддилари, маънавият тарғиботчилари, ўқувчилар таклиф қилинди.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда ёшларнинг бўш вақтини унумли ва мазмунли ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, маърифатпарвар аждодларимиз меросини ўқувчиларга содда ва тушунарли тарзда ўргатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини эътироф этди.  

Вазирлик томонидан икки йилдан буён ўтказиб келинаётган ”Жадидлар изидан” республика танлови тараққийпарвар боболаримизнинг ҳаёти, фаолияти, илмий-маърифий меросини ёш авлодга етказишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.  

Бу йилги  танлов ҳар қачонгидан ҳам баланд руҳда ўтказилгани диққатга сазовор. Ўқувчилар янгиланиш йилларида барпо этилган маданий-маърифий объектларга саёҳат қилди. Айниқса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази ўғил-қизларда катта таассурот уйғотди.  

Танлов якунига кўра, 6-7-8-синф йўналиши бўйича 1-ўрин  Фарғoна вилoятининг Фарғoна туманидаги 6-мактаб ўқувчиси Кoмилаxoн Кўчқорoвага, 2-ўрин  Қашқадарё вилoятининг Кoсoн туманидаги 79-мактаб ўқувчиси Меҳметжoн Ғаниевга, 3-ўрин  Буxoрo  вилoятининг  Буxoрo туманидаги 27-мактаб ўқувчиси Муҳаммадали Хoлиқoвга насиб қилди.  

9-10-синф йўналиши бўйича 1-ўрин  Буxoрo вилoяти, Вoбкент туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Азиза Турoбoвага, 2-ўрин  Андижoн вилoяти, Булoқбoши туманидаги 55-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси ўқувчиси Шoдия Адҳамoвага, 3-ўрин  Наманган вилoяти, Чoртoқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Абдулазиз Сoбирoвга насиб этди.

Айни пайтда бир гуруҳ педагоглар ва хорижлик ўқитувчилар “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири