Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадид театрлари: “Падаркуш” эффекти (+видео)
16:07 / 2025-11-01

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда майдонга келган жадидчилик ҳаракати мустабид шўро тузуми даврида аксилинқилобий миллатчилик ҳаракати сифатида қораланиб келинди.

Лекин бу ҳаракат ва унинг қатнашчилари фаолиятининг мустақиллик арафасида, айниқса, мустақиллик йилларида ўрганилиши уни том маънода Туркистондаги миллий уйғониш ҳаракати сифатида баҳолаш имконини берди. Жадидлар, турли сабабларга кўра, ижтимоий, иқтисодий ва маданий қолоқлик шароитида яшаётган мустамлака Туркистон халқларини маърифатлаштириш ва шу йўл билан мустабид тузум асоратидан халос бўлиш учун бу ҳаракатни бошлаган эдилар. Халқни маърифатлаштиришнинг асосий воситаларидан бири, мактаб ва маориф, матбуот ва адабиётдан ташқари театр ҳам эди.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида Фанлар академияси Тарих институти таянч докторанти Асадилло Ҳасанов жадид театрларига бўлган эҳтиёж ва Беҳбудийнинг “Падаркуш” асари ҳақида маълумот беради:

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xp5lhwEIKX8?si=U2rR7e3cBuMZYtQz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА