Жадид матбуоти: "Бухорои шариф" ва "Турон" газеталари (+видео)
Бугунги кунда жадидлар асос солган миллий матбуот ХХ аср бошларида Туркистонда кечган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнлар ҳақида маълумот берувчи муҳим манбалардан ҳисобланади.
XXI аср бошларида Туркистон тараққийпарварлари ўз мақсадларини тарғиб қилиш, халққа миллий ўзлигини англатиш, ислоҳотчилик ғояларини етказиш мақсадида газета ва журналлар ташкил қилишга киришдилар. Илк жадид газеталари Бухоро тараққийпарварлари номи билан боғлиқ бўлиб, улар "Бухорои шариф" ва унинг иловаси "Турон" илк газеталаридир.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида Фанлар академияси Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Дилноза Жамолова жадид матбуотининг тарихи, фаолияти ва тугатилиш сабаблари ҳақида маълумот беради:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kko8Gi43qq8" title="Jadid matbuoti: "Buxoroi sharif" va "Turon" gazetalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА