Жадид адабиётининг йирик тадқиқотчиси (+видео)
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта залида филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби марҳум Бегали Қосимов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси ҳамда муаллифнинг уч жилддан иборат “Танланган асарлар” тўпламларининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар олимнинг илмий ва адабий мероси, унинг инсоний фазилатлари, устозлик жиҳатлари ҳамда янги нашрнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.
Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, Бегали Қосимов умри давомида ўттизга яқин китоб ва уч юздан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. Илмий тадқиқотлари асосан ўзбек мумтоз адабиёти ва адабий алоқалари, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси масалалари, матншунослик, жадидчилик ҳамда жадид адабиётини ўрганишга бағишланган.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/XNgaX1Zw01I" title="Жадидчилик куйчисининг таваллуди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА