Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жабулани Клемент Мабуза: Ассамблеяни юксак савияда ташкил этгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдираман
13:43 / 2025-04-09

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси доирасида ЎзА мухбири Эсватини Қироллиги парламенти Спикери Жабулани Клемент Мабуза (Жанубий Африка) билан суҳбатлашди:

– Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Жуда яхши  мамлакат эканига амин бўлдим. Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеясини юксак савияда ташкил этгани учун ўзбек халқига, давлатига Эсватини Қироллиги делегацияси номидан миннатдорлик билдираман. 

Нуфузли анжуман учун яратилган шароитлардан жуда руҳландик ва ассамблея ишида фаол иштирок этдик. 

Ассамблея ишида парламентларнинг аёл вакиллари кўпроқ иштирок этгани Парламентлараро Иттифоқ мақсади, қолаверса, ассамблея кун тартибига жуда мувофиқ келди. Гендер тенглик, аёллар, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган муҳим масалалар ҳақида фикр алмашилди ва муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. 

Бу қарорларнинг дунё бўйлаб нафақат парламент вакиллари, балки дунё давлатлари раҳбарлари, ҳукуматлари томонидан бажарилиши мақсадга мувофиқ. Бу ижро этилар экан, ҳар бир мамлакат масъуллари ўз халқига, дунё халқларига нисбатан ҳурматини кўрсатади.   

Ўзбекистон ҳақида яна тўхталиб ўтсам. Президентингиз фаолияти – яхши раҳбарлик намунаси эканини эътироф этмоқчиман.  

Норгул Абдураимова, ЎзА