Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жабрланувчиларга етказилган 87,7 млн. сўм моддий зарар ундирилиб берилган
11:38 / 2023-01-27

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилиб, 455 561 та ижро ишлари тамомланди.

Хусусан, жиноятларнинг олдини олиш, суриштирув ҳаракатларини олиб бориш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида 100 та жиноят иши ва 10 072 та маъмурий ишлар қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган, ҳуқуқбузарлардан 7,2 млрд. сўмлик маблағ ундирилган.  

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг қарздор Б.Каримовдан ундирувчи Х.Каримова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ойлик даромадларининг 1/3 қисми миқдорида суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган. Б.Каримов алимент пулларини тўламасдан юрганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангандан кейин ҳам жабрланувчи Х.Каримова фойдасига, жами 11 151 962 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.  

Ҳолат юзасидан Б.Каримовга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов далолатномаси билан тегишли судлов органига юборилган ва суднинг қонуний ҳукми чиқарилган.  

Суриштирув давомида айбланувчи Х.Каримова фойдасига 8 500 000 сўми ундириб берилган.  

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг яна бир ҳал қилув қарорига асосан қарздор Б.Абдуқодиров ундирувчи Д.Турсуновга “Lacetti” русумли автомашинани қайтариш ҳақидаги ижрони таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Унга нисбатан Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Суд натижасига кўра, Б.Абдуқодиров айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган.  

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтган йили суриштирув ҳаракатлари давомида жабрланувчиларга етказилган 87,7 млн. сўм моддий зарар ундирилиб берилган.  

 

ЎзА