Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Измир соҳилларида 65 нафар мигрант қутқариб олинди
18:29 / 2022-08-18

Туркия соҳил қўриқчилари Греция сувлик ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилган ва Туркия соҳилларига қараб келаётган 65 нафар ноқонуний мигрантни қутқариб олди, деб ёзмоқда "Анадолу" агентлиги.

Туркия соҳилни қўриқлаш бошқармасидан маълум қилинишича,  мигрантлар Измир вилоятининг Дикили ва Чешма туманларида қутқариб олинган.

Хабарда айтилишича, мигрантлар Греция соҳилига ҳаво тўлдирилган қайиқларда етиб олмоқчи бўлган.

Бундан ташқари, Урла тумани соҳилида чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган 192 нафар мигрант ва ноқонуний мигрантларни яширин йўл билан ташишда гумон қилинган беш киши қўлга олинган.  

Хабарда айтилишича, мигрантлар гуруҳи Туркиядан Италияга Греция орқали етиб олмоқчи бўлган.