ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 40-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Иқбол Юсупова самарали фаолияти билан алоҳида ўрнак кўрсатаётган таълим жонкуярларидан.
Муаллима ёш бўлишига қарамай, ўзининг билими ва касбига бўлган садоқати билан муваффақият қозонмоқда. Жумладан, жорий йил Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи, мамлакат босқичида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари қатор шогирдлари иншолар ва китобхонлик танловларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда.
– Онамерос касб – ўқитувчиликка болалигимдан қизиққанман, - дейди Иқбол Юсупова. – Онам Санобар Хўжамуратова “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси”, тажрибали устоз ҳамда жамоат арбобидир. У кишидан соҳага оид кўп нарсани ўрганганман.
[gallery-26083]
Ёш ва изланувчан муаллима илғор педагогик услублар устида доимий изланиш олиб боради. Дарсларни самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир мавзуга мослаб янгиликлар топади. Масалан, “Изқувар”, “Кадрлар сўзлаганда”, “Билмасвойнинг саргузаштлари”, “Тугмани қада”, “Сеҳрли сўзлар” каби қатор лойиҳалари ўқувчиларда фанга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА