Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Изланишлар самараси
18:03 / 2015-10-02

Тошкентда спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган янги корхона иш бошлади.

Тошкентда спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган янги корхона иш бошлади.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

«Lyuks Рrint Servis» масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида тадбиркорларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда қиймати 300 минг долларлик ускуна харид қилди.

– Айни пайтда кунига 35 минг дона бир ярим литрлик ҳажмдаги идишларда яхна ичимлик ишлаб чиқарилмоқда, – дейди корхона директори К.Абдуқодиров. – Корхона тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, бу кўрсаткич йилига 10-12 миллион донани ташкил қилади.

Ўттизга яқин киши меҳнат қилаётган корхонада асосан маҳаллий хомашё асосида 7 турдаги яхна ичимлик ишлаб чиқарилаётир.

– Коллежни тамомлагач, шу корхонага ишга жойлашдим, – дейди М.Роҳаталиева. – Бу ерда барча операциялар замонавий техника ёрдамида бошқарилади.

Айни пайтда «Lyuks Рrint Servis» маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилаётир. Истиқболда маҳсулот турини ўнтага етказиш, турли сиғимдаги идишларда қадоқлаш ва экспортни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.