Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизириқ туманида ҳам ҳоким ўзгарди
18:58 / 2020-07-11

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Юсупов Илҳом Элмуродович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Бугун халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муҳаммадиев Олим бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Юсупов Илҳом Элмуродович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Илҳом Юсупов 1977 йил 14 июнда Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси, 2015 йилда Ички ишлар академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

У Жарқўрғон тумани ИИБ бўлинма бошлиғи, Термиз тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи, Денов тумани ИИБ бошлиғи вазифаларида фаолият юритган. 2020 йилдан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилаётган эди.

Сессияларда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов "Zoom" интернет дастури орқали сўзга чиқди.

photo_2020-07-11_18-57-06.jpg