Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ёрдам олиш учун уйдан чиқиши ёки маҳалла идорасига бориши шарт эмас
14:49 / 2020-04-10

Маҳаллаларда якка ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати мавжудми? Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари қандай тартибда етказилади? Ёки қўшнилар хабар бериши керакми?

Маҳаллаларда якка ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати мавжудми? Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари қандай тартибда етказилади? Ёки қўшнилар хабар бериши керакми? Кўплаб маҳаллаларда якка ёлғиз яшовчи кексалар бор, улар интернетда ўтирмайди-ку?!

Бу каби саволларга АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева жавоб берди.

– Мамлакатимиздаги мавжуд 9121 та фуқаролар йиғинида ҳудуддаги бундай инсонлар рўйхати доимий шакллантирилиб борилади. Ҳозирги карантин вақтида бу ишлар янада кучайтирилган бўлиб, маҳаллалардаги ҳар бир эҳтиёжманд оила ва фуқароларга тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, кўчабоши, уйбошилар ҳар куни мазкур тоифадаги юртдошлармиз ҳолидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатиш бўйича маҳалла раҳабариятига ўз маълумотларини тақдим этиб боради.

Ҳозирда юртимизда ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бор шахслар сони 16 минг 576 нафарни ташкил этади. Улар билан ишлашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бугунги кунда 2109 нафар ижтимоий ходимлар бириктирилиб, уй шароитида ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, 3800 нафарига давлат томонидан бепул ажратиладиган 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар ўз муддатида етказиб берилмоқда.

Шунингдек, карантин кунларида маҳаллаларда “Кексаларимизни асрайлик” деган шиор амалда. Хусусан, 9 апрель куни 706 нафар якка ёлғиз кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

С.Боймирзаева хайрия ёрдамлари маҳаллаларда кекса ва нуронийлар уйларига олиб борилмасдан, маҳаллага чақирилиши ҳақидаги фикрларга ҳам изоҳ берди.

Бу фикрга қўшилиб бўлмайди. Маҳалла халқ ғами билан яшаши шарт бўлган тузилма. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда карантин талабларига қатъий риоя қилинмоқда. Волонтёрлар ҳамроҳлигида нафақат кексалар ва нуронийлар, балки барча тоифадаги оилаларнинг уйларига элтиб берилмоқда. Марказларга мурожаат қилган фуқаро ижтимоий ёрдам маҳсулотларини олиш учун уйидан чиқиши ёки маҳалла идорасига бориши шарт эмас.