Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ходимнинг ижобий натижалари
17:03 / 2025-09-08

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида 9418 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Маҳаллада 231 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 172 та “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда 228 та “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да қайд этилган оилалар мавжуд. Маҳаллада фаолият олиб бораётган ижтимоий ходим Мадина Қўзиева қисқа вақт ичида катта натижаларга эришди. Хусусан, унинг ташаббуси билан 645 нафар фуқаронинг аризалари қабул қилинди ва уларга ижобий ечим топилди. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқаролар учун 144 та кейс очилиб, уларнинг 98 фоизи ижобий ҳал этилди.

 Ижтимоий ходим Мадина Қўзиева маҳалладаги 2-гуруҳ ногирони Фарҳод Отамуродов оиласига ёрдам кўрсатди. Фарҳод отанинг турмуш ўртоғида ва қизи Фазилатхонда ҳам ногиронлик бор. Оила катталарида ногиронлиги бўлганлиги боис Феруза ва Фазилат опа ҳам уларнинг қаровида банд бўлишига тўғри келган.

Туманда кундузги қараб туриш хизмати йўлга қўйилгач, ижтимоий ходим ташаббуси билан Фарҳод ота ва унинг турмуш ўртоғи ушбу хизматга жалб қилинди. Шу билан бирга, Феруза опанинг оиласи “Камбағал оилалар реестри”га киритилиб, фарзандлари бепул тўгаракларга жалб этилди. Фазилат опанинг фарзанди эса мактабгача таълим ташкилотига имтиёзли равишда жойлаштирилди.

 Натижада, оиланинг қўли бўшаган аъзолари ижтимоий ходим кўмагида тумандаги “Амиртех” МЧЖга ишга жойлаштирилди. Бу эса оила фаровонлигини яхшилашда, уларнинг ижтимоий ҳимоя тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА