Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашилади
13:59 / 2025-11-21

Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонова бошчилигидаги делегация аъзолари Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, сафарнинг дастлабки кунида делегация аъзолари Ханчжоу шаҳридаги Аёллар ва болалар ассоциациясига ташриф буюрди. Ассоциация раҳбарияти билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, аёллар ва болалар учун кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашишга доир музокаралар олиб борилди.

Ташриф давомида меҳмонларга ассоциация бинолари, марказда амалга оширилаётган лойиҳалар ва кўрсатилаётган хизматлар тақдим этилди. Шу билан бирга, Шаҳноза Султонова Тошкент шаҳрида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилган имкониятлар, ҳимоя ва реабилитация хизматларининг ҳозирги ҳолати ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА