Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий хизматлар халққа яқинлашмоқда
17:49 / 2023-12-23

Ижтимоий ҳимоя агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Адҳам Байзақов Сирдарё ва Ховос туманларида сайёр қабул ўтказди. Унда ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳақида сўз юритилиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун ташкил этилган мазкур сайёр қабулда 13 нафар муаммоли масала жойида ижобий ҳал этилиб, 16 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича тегишли мутахассислар иштирокида тушунча берилди.

Жумладан, 4 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқаро қўлтиқ таёқ, 1 нафар фуқаро санаторияга йўлланма, 4 нафар фуқаро ҳасса, 1 нафар фуқаро эшитиш мосламаси билан таъминланди. Шунингдек, иштирокчиларга кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири