Ижтимоий хизматлар масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари иштирокида ижтимоий хизматлар масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Гибрид шаклда ўтказилган мазкур эшитув очиқ мулоқот ва таклифлар алмашинуви руҳида ўтди. Унда иштирокчилар 2026-2030 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси, Ижтимоий ҳимоя жамғармаси грантлари ва уларни олиш тартиби, Ижтимоий реестрда корхоналарни рўйхатдан ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тадбир якунида амалий тавсиялар ишлаб чиқилди, ногиронлиги бўлган шахсларни муомалада тўлиқ тан олиш ва таъминлаш йўлида кейинги қадамлар белгилаб олинди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди кўмагида ўтказилди.
Шербек Исломов, ЎзА