Қарор ва ижро
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Бухоро вилоятининг Пешку туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Ҳудудда аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолият бошлади. Улар томонидан маҳалланинг ўзида 23 та хизмат тури ташкил этилади. Энди ушбу марказ орқали маҳалладаги моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий хизматлар, бандлик, субсидия, кредитларга доир масалалар ҳал этилади.
Марказнинг очилиш маросимида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси Исроил Адҳамов, Агентликнинг вилоят бошқармаси раҳбар ва ходимлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
[gallery-14498]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари