Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ташаббуслар куни
11:21 / 2025-07-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ижтимоий ғоя ва ташаббуслар кучли ҳаётий заруратга айланган. Келажак эгалари бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини тинглаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Бағдод туманида “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ташкил этилди.

[gallery-24353]

- Бугунги тадбир нафақат очиқ мулоқот майдони, балки ёшлар билан фикр алмашиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-мақсадлари, жамиятга қўшмоқчи бўлган ҳиссаси билан танишиш имконини берди, - дейди Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Шоҳруҳ Ўктамов. - Асосийси, акция ёшларни амалда қўллаб-қувватлаш, уларнинг юрагида туғилган ижтимоий ташаббусларни эшитиш, ишонч билдириш, амалий кўмак бериш, керак бўлса, молиявий қўллаб-қувватлашга замин яратади.  

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА