Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Туризм қўмитаси муносабат билдирди
15:11 / 2024-02-24

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Транспорт прокуратураси томонидан туризм соҳаси тадбиркорлик субъектларига жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва Туризм қўмитасига мазкур туроператор ва турагентларнинг лицензиялари тўхтатиб турилиши юзасидан хат юборилгани бўйича хабарлар тарқалди.  

Туризм қўмитаси мазкур ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди.

"Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан туристик корхоналар таҳлил қилинди. Мазкур хат хусусий авиакомпания парвозларининг кечикиши натижасида “Умра” тадбирлари вақтида моддий ва маънавий жабр кўрган фуқаролардан олинган маълумотлар асосида юборилгани маълум бўлди.  

Мазкур мурожаат хатида келтирилган дастлабки туристик корхоналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Транспорт прокуратурасига мутахассис ажратилди.  

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, ҳукумат томонидан катта имкониятлар бериб келинмоқда. Шу боис, амалдаги қонунчиликка асосан фаолият олиб бораётган туристик корхоналарга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида Транспорт прокуратураси билан биргаликда жиноят ишига алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамига (СТИР) аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.  

Ҳолат юзасидан алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация  рақамларини (СТИР) аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг жиноят иши очилган корхоналарнинг фаолияти вақтинча тўхтатиб турилишини маълум қиламиз", дейилади расмий муносабатда.

М.Тошқораева, ЎзА