Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқларда сохта акциялар орқали фирибгарлик авж олмоқда
14:48 / 2026-03-04

Ижтимоий тармоқларда айрим компаниялар номи билан боғлиқ сохта акциялар тарқатилмоқда. Уларда қимматбаҳо совғалар ютиб олиш мумкинлиги ваъда қилиниб, фуқароларни телеграм каналлар орқали шахсий маълумотларини киритишга ундамоқда.

Шунингдек, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи (“Anglesey Food” МЧЖ ХК) ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган 5 та хонадон ҳамда 300 миллион сўмлик ваучерлар ўйналиши ҳақида ахборотлар берилган бўлиб, ушбу акцияда қатнашиш учун телеграм каналга кириб, харид чекини рўйхатдан ўтказиш кўрсатиб ўтилган.

Текширувлар давомида ушбу акциялар мазкур компанияларнинг расмий сайтларида мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бу сохта телеграм каналлар орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва банк карталари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишга қаратилган алдов схемаси экани таъкидланди.

Мутахассислар фуқароларни текширилмаган ҳаволаларга кирмасликка, шахсий маълумотлар, банк карта реквизитлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга бермасликка чақиради. Акциялар ҳақидаги ахборотни фақат расмий манбалар орқали текшириш тавсия этилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА