Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқлар орқали таҳқирлаш ёки ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик белгиланган (+видео)
16:47 / 2023-12-15

Ижтимоий тармоқларда айримлар ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида ёки атайлаб бировнинг обрўси, шаънига путур етказиш мақсадида қўпол муомалада бўлаётгани, ҳақорат қилаётганини кўп кузатамиз. Тўғри, интернет чегарасиз. Аммо бу интернетда ҳамма хоҳлаган ишини қилиши мумкин, ҳақорат қилганлар жазоланмай қолади, дегани эмас.

Хўш, қонунчиликда ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланган? 

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан раҳбар ёки давлат хизматчиси томонидан кимнидир ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 

Ҳақорат қилиш: 

а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда; 
б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилгани учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, — 
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин? 

Бунда ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилганлик фактини аниқлаш учун тегишли видео ва аудиоёзувлар, ҳамда матнли ёзувлар асос бўлади. Шунингдек ижтимоий тармоқларда қўйилган постларнинг "комментарии" изоҳ қисмида билдирилган матн кўринишидаги ҳақоратомуз сўзлар ҳам жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда ҳиссиётларингизни назорат қилган ҳолда медиа саводхонликка риоя қилинг деб қоламиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bjKB6mQdT6I" title="Ijtimoiy tarmoqlar orqali tahqirlash yoki haqorat qilganlik uchun javobgarlik belgilangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА