Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқда ақидапарастлик материалларини тарқатган шахс қамалди
11:25 / 2022-05-19

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларсиз ҳаётни тасаввур этиш қийин. Афсуски, айримлар ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, одамлар онгини заҳарламоқда.

Фарғона шаҳрида яшовчи Фахриддин Камолов ҳам ана шундай ишга қўл урди. У “facebook” ижтимоий тармоғида шахсий саҳифа очиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган. Шахсий саҳифасига кирган ҳамда унга аъзо бўлган 672 нафар фойдаланувчиларга ана шундай матнли хабарлар ва материалларни тарқатган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ф.Камоловдан унга тегишли бир дона “Iphone-7” русумли телефон аппарати холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг суд-адабиётшунослик экспертизаси хулосасида Ф.Камоловдан олинган уяли телефон аппарати хотирасида мавжуд “facebook” ижтимоий тармоғидаги диний мазмундаги файллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар ҳисобланиши, бу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Тожиддин Ваҳобов, 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси