English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик қилган шахс фош этилди
10:15 / 2022-12-21

Жиззах вилояти Арнасой тумани "Ғафур Ғулом" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.У. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган банк пластик картасидан номаълум шахс 750 минг сўм ечиб олганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани "Чаноқ" маҳалла фуқаролар йиғинида доимий, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида вақтинча рўйхатга олинган Б.С. содир этгани аниқланди.  

ИИВдан маълум қилишларича, у бу ишни ижтимоий тармоқ орқали амалга оширган. Ундан 4 дона банк пластик картаси ҳужжатлаштириб олиниб, жиноят иши қўзғатилган.  

 

ЎзА