Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
11:20 / 2026-01-08

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, уларни замонавий анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш белгиланди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва спорт тизими муассасаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда инфратузилма билан таъминлаш, мавжуд биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллаштирилади. 

Қарорга мувофиқ, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади. 

Жамғарманинг шаклланиш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди: 

а) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг (вақтинча бўш маблағларнинг депозитларга жойлаштирилган қисмини инобатга олган ҳолда) 2026 йил 1 январь ҳолатидаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизи; 

б) 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ўтказиладиган 2 (икки) триллион сўм маблағлар; 

в) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар. 

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади: 

а) умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш; 

б) таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш; 

в) бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

ЎзА