Ижтимоий соҳа ва одамлар гавжум объектларда жами 100 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда дезинфекциялаш ишлари ўтказилган
Инфекция тарқалишини олдини олиш борасида жамоат жойларида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Инфекция тарқалишини олдини олиш борасида жамоат жойларида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бозорлар, савдо мажмуалари, марказий кўчаларда, ижтимоий соҳа ва одамлар гавжум объектларда жами 100 000 кв.метрдан ошиқ майдонда дезинфекциялаш тадбирлари ўтказилиб, бу ишлар кундан-кунга кучайтирилади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Даврон Камбаров иштирокида ўтказилган брифингда бу ҳақида маълум қилинди.
— Автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш учун ҳар бир постга ходимлар бириктирилган бўлиб, Ички ишлар, Миллий гвардия ва профилактик дезинфекциялаш станциялари билан ҳамкорликда 107 мингдан ошиқ автотранспорт воситалари дезинфекциядан ўтказилди, деди Даврон Камбаров.
Шунингдек, у ҳозирги кунда карантин шароитида хонадонларда ёнғин чиқиш ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш кераклигини эслатиб ўтди.
Очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсиз бўлмаслик, эҳтиёткорлик ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш, аланга ва чўғларни ўчирмасдан қолдирмаслик, носоз бўлган электр сим ва воситаларини таъмирлашни ёки ишлатмаслик кабилар шулар жумласидандир.