Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий шериклик мустаҳкамланмоқда
12:36 / 2014-12-16

Андижонда аёлларга кўрсатиладиган хизматлар борасида ижтимоий шерикликнинг ролини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Андижонда аёлларга кўрсатиладиган хизматлар борасида ижтимоий шерикликнинг ролини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят адлия, ички ишлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлимлари мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Вилоятда амалга оширилаётган “Аёллар учун ягона ижтимоий хизматлар ойнаси” лойиҳаси доирасида бажарилиши белгиланган ишлар, ижтимоий шериклик тамойиллари асосида аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, бу борада ҳамкор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, хотин-қизларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштириш масалалари хусусида фикр алмашилди.

– “Аёллар учун ягона ижтимоий хизматлар ойнаси” лойиҳаси опа-сингилларимизга қатор йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтирди, – дейди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Ҳилола Болтабоева. – Марказимизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва мазкур йўналишда иш бошлаш истагида бўлган хотин-қизларга бизнес-режа тузиш, молиявий ҳисоб-китоб юритиш, бозорни ўрганиш, кредит олиш тартиблари бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.