Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий шериклик комиссияси: энг муносиб лойиҳалар ғолиб бўлди
17:35 / 2021-10-05

Бухоро шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари қатнашди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, комиссия раиси Абира Ҳусейнова олиб борди.

Комиссия томонидан халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти ажратиш учун учинчи ва тўртинчи танловлар ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси танловига қабул қилинган лойиҳалар кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти ажратиш бўйича учинчи ва тўртинчи танловлар ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси танловига жами 14 та ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларидан лойиҳалари қабул қилинган. Шу жумладан “Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотлар давомийлигини таъминлаш ва турли муаммолар ечимига қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўтказилган давлат гранти 3-танловига 4 та фуқаролик жамияти институтларидан 4 та лойиҳа қабул қилинган. Уларнинг 3 таси ННТлардан, 1 таси оммавий ахборот воситалари томонидан   тақдим этилган.  

«Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш» мавзусида ўтказилган давлат гранти   4-танловига 7 та лойиҳа қабул қилинган. Улардан 1 таси маҳалла фуқаролар йиғини, 2 та оммавий ахборот воситалари ва 4 та нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган.  

Ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида “Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотлар давомийлигини таъминлаш ва турли муаммолар ечимига қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги Давлат грантлари ажратиш учун 3-танлови бўйича ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 2 та лойиҳаларини 80 миллион сўмга, «Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш»  мавзусидаги давлат грантлари ажратиш учун 4-танлови бўйича ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 7 та лойиҳасини 280 миллион сўмга қўллаб-қувватлаш тавсия этилди.  

“Вилоят ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш. Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича маданият ва санъат соҳасида тарихий анъаналарни тиклаш ҳамда кенг тарғиб қилиш шу билан бир қаторда ёшлар онгида ватанпарварлик тамойилларини сингдиришга қаратилган саҳнавий талқинлар, композицион томоша ва роликлар яратиш” мавзусида ўтказилган давлат ижтимоий буюртмасига ўтказилган танловда 1та лойиҳа қабул қилинди.

 “Оилавий ва маиший зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш” мавзусида ўтказилган давлат ижтимоий буюртмасига ўтказилган танловда 2 та лойиҳа қабул қилинди.

Ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида “Вилоят ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш. Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича маданият ва саънат соҳасида тарихий анъаналарни тиклаш ҳамда кенг тарғиб қилиш шу билан бир қаторда ёшлар онгида ватанпарварлик тамойилларини сингдиришга қаратилган саҳнавий талқинлар, қомпозицион томоша ва роликлар яратиш”  мавзусида ўтказилган давлат ижтимоий буюртмасига  100 миллион сўмга,  шунингдек “Оилавий ва маиший зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш” мавзусида ўтказилган давлат ижтимоий буюртмасини  100 миллион сўмга қўллаб-қувватлаш тавсия этилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик билим ва кўникмаларини ошириш орқали  уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий шериклик доирасида самарали маънавий-марифий ва тарғибот-ташвиқот чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга, юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни тарғиб этиш, ёшлар иқтидорини юксалтиришга кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, уларни ватанпарварлик, ўз юртига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга роликлар тайёрлаш, миллий қадриятларни ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни тарихий обидаларга ва муқаддас зиёратгоҳларга саёҳатларни уюштириш, аёлларни тиббий, маънавий ва ижтимоий психологик билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан  қўлланмалар тайёрлаш, экология ва атроф-муҳит, иқлим ўзгаришига доир лойиҳалар доирасида тадбирларни амалга ошириш ва унинг доимий мониторингини ўтказиш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Келгуси йилда давлат грантлари ва ижтимоий буюртманомалар тўғрисидаги давлат ташкилотларидан олинган таклифлар вилоят ҳокимлигига тақдим этилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА