Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий нафақалар - эҳтиёжмандларга кўмак
11:31 / 2026-03-10

Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга турли нафақалар тайинланиб, уларнинг турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашилмоқда.

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 минг 507 нафарни ташкил этди.

Жумладан, 167 минг 377 нафар фуқарога ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болалар нафақаси, 313 минг 798 нафар фуқарога ногиронлик нафақаси, 71 минг 103 нафар фуқарога парваришлаш нафақаси, 95 минг 124 нафар фуқарога ёшга доир нафақа, 58 минг 316 нафар фуқарога боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўлаб берилди.  

Шунингдек, 9 минг 120 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам, 5  минг 415 нафар фуқарога уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация, 1 минг 669 нафар фуқарога оилавий болалар уйи ва патронатга олинган болалар таъминоти учун тўловлар ажратилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йил февраль ойида янги тайинланган нафақа олувчилар сони 6  минг 116 нафарни ташкил этди.

Бу каби ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА