Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий нафақа олувчилар сони 720 мингдан ошди
15:19 / 2025-10-08

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони жами 721 минг 3 нафарни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимининг қанчалик кенг қамровли эканини кўрсатади.

170 минг 347 нафар ногиронлиги бор 18 ёшгача бўлган фуқароларга болалар нафақаси берилиши уларнинг оилаларига қўшимча моддий ёрдам сифатида болаларнинг ўсиши, таълим олиши учун замин яратади.

318 минг 680 нафар фуқарога берилган ногиронлик нафақаси уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ижтимоий фаоллик ва мустақил ҳаёт кечириш имкониятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

73 минг 146 нафар фуқарога парваришлаш нафақаси тақдим этилган бўлиб, бу нафақа кўпинча ногиронлиги бўлган ёки кекса шахсларни парвариш қилаётган оилалар учун муҳим. Ушбу нафақа оилаларга қўшимча молиявий ёрдам бериб, парвариш хизматларининг сифатини яхшилаш имконини яратади.

91 минг 780 нафар фуқарога берилган ёшга доир нафақа одатда пенсия ёшига етган шахсларни қамраб олади. Ёшга доир нафақа аҳолининг қариш даврида молиявий барқарорлигини таъминлайди.

57 минг 177 нафар фуқарога боқувчисини йўқотганлик нафақаси берилган. Ушбу нафақа оила аъзоларининг асосий даромад манбаидан маҳрум бўлиши натижасида юзага келган молиявий муаммоларни енгиллаштиришга қаратилган. Боқувчисини йўқотганлар нафақаси асосан вафот этган боқувчисининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига ижтимоий ҳимоя сифатида хизмат қилади.

8 минг 323 нафар ёлғиз кексалар ва ногирон шахсларга берилган моддий ёрдам уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишлари ва етарлича ғамхўрлик кўрилишини таъминлайди.

5 минг 293 нафар фуқарога уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тайиланган. Уй-жой коммунал хизматлар учун компенсация эса нафақат иқтисодий ёрдам, балки ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган. Бу компенсация ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни коммунал тўловлар билан боғлиқ молиявий қийинчиликлардан қутқаради.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимининг мустаҳкамлиги нафақат иқтисодий ёрдам, балки ижтимоий барқарорлик ва инсон ҳуқуқларининг таъминланишини ҳам англатади.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА