Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга оид ҳужжат имзоланди
11:05 / 2024-08-19

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига молия, кредит, банк, тадбиркорлик фаолияти, ижтимоий ҳимоя, ташқи иқтисодий алоқалар ҳамда божхона иши соҳаларида қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар;

Қонунчилик ҳужжатларидаги ўз аҳамиятини йўқотган, амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиби жорий қилинади. Бунда:

а) соддалаштирилган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:

жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш, уларни ўзгартириш ёхуд талабларга риоя қилишни ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;

тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш;

б) кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:

соддалаштирилган баҳолаш натижалари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар;

Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда баҳолаш соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифига кўра кенгайтирилган баҳолашдан ўтказилиши лозим деб топилган лойиҳалар.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш фаолиятини комплекс ташкил этиш ва бу борада жорий этилган институтларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

а) ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ҳуқуқий нормаларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга киргандан сўнг:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижросини таъминлаш ҳамда баҳолаш учун статистик маълумотларни йиғиш мақсадида ҳар йили масъул давлат органи томонидан мониторинг олиб борилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида қонуности ҳужжатлари ҳар уч йилда масъул давлат органи томонидан баҳолашдан ўтказилади;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ва баҳолашдан ўтказилишига масъул бўлган давлат органи кўрсатилади;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мониторинги ва баҳолаш натижалари мажбурий равишда Адлия вазирлигига тақдим этилади ҳамда масъул давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

давлат органлари томонидан қонун лойиҳалари бўйича ушбу соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари хулосалари мажбурий равишда олинади, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳалар бундан мустасно.

ЎзА