Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий муассасаларга беғараз ёрдам
18:40 / 2024-01-23

Фарғонада Халқаро тараққиёт агентлиги агентлиги (USAID) дастури доирасида Ўзбекистонга етказиб берилган витамин ва минераллар билан бойитилган сабзавотли аралашмалар вилоятдаги сил ва руҳий касалликлар шифохоналари ҳамда ижтимоий муассасаларга топширилди.

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва "Resource and Policy Exchange"(АҚШ) нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. 2010-2022 йилларда USAIDнинг "Тинчлик учун озиқ-овқат" лойиҳаси доирасида қуритилган сабзавот аралашмаларидан иборат инсонпарварлик юклари қабул қилиниб, мамлакатимиздаги ижтимоий муассасаларига етказиб берилди. Ўтган йил август ойида қиймати 422,85 минг АҚШ доллари бўлган 131,3 тонна витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот аралашмалардан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами келтирилиб, юртимиздаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муассасаларга топширилди. 

[gallery-15609]

Мазкур беғараз ёрдам таркибида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа муассасалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига тарқатиш учун озуқавий сабзавотлар ва дуккакли экинлар аралашмаси мавжуд. 

–Ушбу дастур овқатланиш сифатини яхшилаш ҳамда аҳолининг энг заиф қатламлари соғлом ва самарали ҳаёт кечириши учун етарли, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат билан таъминланиши бўйича давом этаётган Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликни намойиш этади, –дейди "Resource and Policy Exchange"(АҚШ) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Татьяна Солдак. 

Фарғона вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказида бўлиб ўтган тадбирда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муассасалар мазкур беғараз ёрдамни қабул қилиб олди. 

М.Сулаймонов, М.Қодиров(сурат), ЎзА мухбирлари