Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди
16:00 / 2026-01-20

Андижон давлат педагогика институтида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва хотин-қизлар масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, радикаллашувнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда ажримларни камайтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Унда мутасаддилар, Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмита вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари, маънавият тарғиботчилари, университет профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этди.

– Ҳар қандай ташкилот, жамиятнинг ривожида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги муҳим аҳамият касб этади, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Феруза Рустамова. – Шу маънода давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш, иштирокчиларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини янада бойитишга қаратилган.  

Давра суҳбатида сўз олганлар томонидан мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, юртдошларимиз маънавиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Тадбирда институтда хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, радикаллашувнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, шунингдек, миллий тарбияни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Давра суҳбатида жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар, айниқса, қизлар тарбиясида миллий ва маънавий анъаналар аҳамияти, шунингдек, диний-экстремистик ғоялар ва “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мутахассислар соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни яратишда таълим муассасалари масъулияти, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш, оилавий низоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, миллий урф-одат ва қадриятларни ёшлар онгига сингдириш орқали радикаллашув ва ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳимлигини таъкидлашди.

Тадбир якунида иштирокчиларга хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари