Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий-маънавий барқарор муҳит – осуда ҳаёт гарови
15:28 / 2025-07-24

Сурхондарё вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш” мавзуига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги глобаллашув жараёнларида турли оқимларнинг миллий ўзлигимиз, миллий қадриятларимизга зид бидъатлари таъсиридан сақланиш, кийиниш, юриш-туриш, ибодатда бузғунчи ёт ғояларга учмаслик ҳам жамиятда муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Бундай ёт ғоялар таъсирига берилмаслик учун ўзликни унутмасдан, жамият тараққиётида фойдали бўлган дунёвий илмларни ўрганишнинг Ислом динидаги талқинини тўғри англаш, тинчлик ва осойишталикнинг қадрини ҳис этиб яшаш лозим.  

Музработ туманида ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган тадбирда шу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Дин ишлари бўйича вилоят бош мутахассиси X. Менгноров, “Имом Термизий” халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари К.Жамаҳматов, туман ҳокими ўринбосари M.Тоғаева ва бошқалар иштирокчиларга ёт ғоялардан ҳимояланиш, миллий кийиниш маданиятини кенг тарғиб этиш, интернет имкониятларидан оқилона фойдаланиш, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳақида таклиф ва тавсияларини билдирди. Инсонпарварлик дини бўлган Ислом дини буюрган амалларга ўзича ёндашиб, юриш-туриши ва нотўғри қарашлари билан атрофдагиларга тескари таъсир этишнинг салбий оқибатлари тўғрисида фикр алмашди. Иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири