Ижтимоий лойиҳалар инсонларга кўмак бермоқда
Мамлакатимизда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қарорига мувофиқ, ушбу тоифадаги шахсларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмаси ажратилди.
Мазкур қарор асосида Самарқанд вилоятидаги “Раҳмдиллик” жамияти ҳамда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган “Ойдин нур” номли оилани ижтимоий ҳимоялаш марказига жами 650 миллион сўм миқдорида давлат ижтимоий буюртмаси йўналтирилди.
Лойиҳалар доирасида 300 нафардан зиёд хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олиниши режалаштирилган.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА.