Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ижтимоий карта” АТ тизими орқали янги қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади
14:40 / 2024-07-24

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, 2024 йил 1-декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар “Ижтимоий карта” АТ тизими орқали тақдим этилади.

Маълумки, жорий йилнинг 20 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра, эндиликда хонадонларга “маҳалла еттилиги”нинг қайси вакили киришига қарамай, оиладаги муаммо ва имкониятлар аниқланади ва “ижтимоий портрет” чизилади. Ёрдамдан сўнг хонадонда қандай ўзгаришлар бўлгани мониторинг қилинади. Нафақа олувчилар рўйхатига биринчи навбатда ногиронлиги бор, ота-онаси йўқ, боқувчисини йўқотган, касаллик ёки бошқа сабабларга кўра узоқ муддат ишлай олмайдиганларнинг оилалари киритилади. Бошқа фуқароларни “ижтимоий реестр”га киритишда уларнинг даромади билан бирга харажатлари ҳам баҳоланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, 2024 йил 1-декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар “Ижтимоий карта” АТ тизими орқали тақдим этилади. Шунингдек, 2025 йил 1-апрелдан босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш каби ишлар ҳам “Ижтимоий карта” АТ тизими орқали амалга оширилади.  

Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади.

Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобил, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматлардан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар ҳамда давлат ижтимоий объектларига, концерт ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар “Ижтимоий карта” АТ тизими орқали амалга оширилади.

2025 йил 1-октябрдан пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА