Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлиб ўтган байрам тадбиридан фоторепортаж
16:33 / 2022-08-31

Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида “Ватан” хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов марказда фаолият олиб бораётган капитан Алмасбек Болтабоев, сафдор Аллаверди Ханкишиев, тиббий ҳамшира Зуҳра Ризаевага “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун”, “Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар бирлашмасининг 25 йиллиги”, “Вафо ва садоқат учун” медалларини тантанали равишда топширди.

Бир пиёла чой устида ўтган дилдан суҳбат ва концерт дастури тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

[gallery-8589]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА